жойлашишди. Абу Суфён ва у билан бирга бўлганлар хандақдан ўтолмай, узоқ вақт туриб қолишларини англашди. Бу вақт қиш фасли эди. Кучли шамоллар эсар, совуқ ҳам қаттиқ эди. Уларнинг шашти қайтди ва чекиниш ҳақида ўйлай бошлашди. Ҳуяй ибн Ахтаб улардаги бу ҳолатни сезиб, Бану Қурайзани Муҳаммад ва мусулмонлар билан тузган тинчлик битимини бузиб, уларга қўшилишга кўндиришини ва Бану Қурайза шундай қилса, мусулмонлардан мадад узилиб, Мадинага йўл очилишини айтди. Бу гапларни эшитиб, Қурайш ва Ғатафон хурсанд бўлди. Ҳуяй шоша-пиша Бану Қурайзанинг бошлиғи Каъб ибн Асаднинг олдига борди. Каъб унга қалъасининг эшигини очмади. Лекин Ҳуяй кетмай туриб олгандан кейин қалъа эшигини очди. У кира солиб Каъбга: «Эй Каъб, мен олдингга дунёнинг шон-шарафини ва улкан денгизни олиб келдим, олдингга Қурайш ва Ғатафониннг улуғлари-ю бошлиқлари келиб турибди. Улар менга то Муҳаммадни ва у билан бирга бўлганларни бутунлай йўқ қилмагунимизча бу ердан кетмаймиз деб аҳд беришди», деди. Каъб иккиланиб қолди ва Муҳаммаднинг аҳдга вафосини, содиқлигини айтиб, Ҳуяй чақираётган ишнинг оқибатидан қўрқди. Лекин Ҳуяй унга яҳудийлар бошига Муҳаммаддан келган кулфатларни айтиб ва гуруҳларнинг кучини таърифлайверганидан кейин Каъб бўшашди ва унинг талабига рози бўлди ва Муҳаммад ва мусулмонлар билан бўлган битимларини бузиб, Қурайза яҳудийлари ҳам ғанимларга қўшилди. Бу ҳақда Расулуллоҳ с.а.в.га хабар ҳам бермади. Расулуллоҳ с.а.в.га ва асҳобларига бу хабар етиб келганда, улар қаттиқ изтиробга тушишди ва унинг оқибати мусулмонларга зарарли бўлишидан қўрқишди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. Авснинг саййиди Саъд ибн Муоз, Хазражнинг саййиди Саъд ибн Уббода, Абдуллоҳ ибн Равоҳа ва Хаввот ибн Жубайрларни бу хабарни аниқлаб келиш учун юбордилар. Уларга агар Қурайза битимни бузган бўлса, одамларнинг руҳи тушиб кетмаслиги учун бу ишни яширишни ва уни ишоралар орқали маълум қилиш билан чекланишни тайинладилар. Ушбу элчилар Қурайзага боришганда уларни етиб келган хабарлардагидан кўра хунукроқ аҳволда кўришди. Элчилар уларни битимларига қайтаришга уринишганда Каъб улардан биродарлари бўлмиш Бану Назир яҳудийларини ўз жойларига қайтаришларини талаб қилди. Саъд ибн Муоз - у Бану Қурайзанинг иттифоқчиси эди - уларни хотиржам қилмоқчи бўлганда, улар Муҳаммад (Расулуллоҳ) с.а.в.ни ҳақорат қила бошлашди. Каъб эса: «Расулуллоҳ ким ўзи? Муҳаммад билан бизнинг ўртамизда ҳеч қандай битим, ҳеч қандай аҳд йўқ», деди. Шундай қилиб элчилар қайтиб келишди ва Расулуллоҳ с.а.в.га кўрганларининг хабарини беришди. Хавф яна ҳам кучайди. Ғанимлар урушга тайёрлана бошлашди. Қурайза тайёргарлик кўриш учун Қурайшдан ўн кун муҳлат сўради. Фақат шу ўн кун ичида бирлашган кучлар мусулмонларга қарши жангга киришади. Улар шундай қилишди ҳам, дарҳақиқат, улар учта лашкар ташкил этишди. Ибн Аъвар Саламийнинг лашкари водийнинг юқори тарафидан келди, Уяйна ибн Ҳисн лашкари ён томондан келди, Абу
57-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|